Мактаб маслаҳатчиси штатини кўпайтириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5768-савол:
Assalomu aleykum, men avgust oyida maktab maslaxatchisi lavozimiga ishga kirdim, men kirgan vaqtda maktabda 282 ta bola bor ekan, 153 sonli buyruqga köra 301 tadan boshlab 1 shtat bolar ekan ungacha xatto 300ta ham 0.5 shtat ekan ötgan oyda 0.5 shtat oyligini oldim sentabr oyida bolalarimiz soni 304 taga yetdi, tarifikatsiya tugadi tarifikatsiyaga qadar 300 ta bola bilan ötibdi ayni vaqtda 304 ta bola bor endi men dekabrda boladigan tarifikatsiyani kutishim kerakmi 1 shtat bölishim uchun boshqa yöli yöqmi buni endi dekabr oyigacha bolalarimiz 304 ta bolsa ham men 1 shtat bola olmaymanmi?
Rayanodagi iqtisodiy masalalar boyicha mutaxasis bilan gaplashsam tarifikatsiya ötib boldi deyabdi
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Штатни қайта кўриб чиқиш учун декабргача кутиш шарт эмас. Бироқ 0,5 ставкадан 1 ставкага ўтиш тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025-йил 18-ноябрдаги 431-сон буйруғи билан киритилган штат меъёрига кўра, мактаб маслаҳатчиси лавозими:
👉 ўқувчилар сони 300 нафаргача бўлганда - 0,5 бирлик,
👉 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 1 бирлик этиб белгиланади.
✅ Демак, 304 нафар ўқувчи расман қайд этилган бўлса, штатни ошириш масаласини кўриб чиқишга асос бор.
3271-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 25-бандида тарификация рўйхатини ўзгартириш ва қайта кўриб чиқиш мумкинлиги белгиланган. Аммо ушбу қоида ўқитувчилар тарификациясига тегишли; Сизнинг масалангизда маслаҳатчининг штат жадвалини ҳам ўзгартириш зарур.
Бунга 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 78-банди асос бўлади: штат жадвалига ўзгартириш киритилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
ВМнинг 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом”нинг 63 ва 70-бандларига кўра, директор мактабнинг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этишга масъул, молиялаштириш эса тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
✅ Шунинг учун директор ва туман ММТБга ёзма ариза беринг.
Унда:
• ўқувчилар сони 304 нафарга етганини тасдиқлашни;
• штат жадвали ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритишни;
Сизни 1 ставкага ўтказишни қўшимча келишув ва буйруқ билан расмийлаштиришни сўранг.
❗️“Тарификация тугаган” деган важнинг ўзи рад этишга етарли эмас. Декабргача кутишни талаб қилишса, айнан қайси ҳужжатнинг қайси бандига асосланаётганини ёзма кўрсатишларини сўранг. Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈