🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади:
Қадрли ўғил-қизларим!
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Дунё шахмат осмонида ёрқин юлдуз бўлиб порлаган сиз, азиз фарзандларимни 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида эришган тарихий ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман.
Икки карра олимпиада чемпиони деган юксак шарафли унвон, буюк зафар барчамизга, кўпмиллатли халқимизга муборак бўлсин!
Мана шу ғоят ҳаяжонли онларда 200 дан зиёд мамлакатдан 2 мингга яқин энг кучли ва машҳур гроссмейстерлар, номдор жамоалар иштирок этган муросасиз беллашувларда кўрсатган ақл-заковатингиз, юксак иродангиз, маҳорат ва жасоратингиз учун бутун эл-юртимиз, дунё шахмат жамоатчилиги сизларга тасаннолар айтмоқда.
Сизлар – Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари, жаҳон шахмат оламида янги тарих яратган олтин авлодсиз. Бутун халқимиз сизлар билан чексиз фахрланади, ғурурланади.
Ушбу нуфузли мусобақаларда сизлар тенгсиз ақл ва тафаккур эгалари бўлган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аждодларимизга муносиб ворислар эканингизни амалда намоён этдингиз.
Сизлар амалдаги Олимпиада чемпиони – Ҳиндистон жамоасини мағлуб этдингиз. Қадимий шахмат мактаби ва кўплаб гроссмейстерларга эга бўлган Хитой жамоаси устидан тарихий ғалабани қўлга киритдингиз. Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келаётган, олти карра Олимпиада чемпиони бўлган АҚШ жамоасидан ҳам устун келдингиз.
Нодирбек Абдусатторов барча ўйинлар давомида мағлубият нима эканини билмасдан, чинакам жамоа лидери эканини исботлаб, биринчи тахтада олтин медал соҳибига айланди.
Нодирбек Ёқуббоев эса Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ вакилларига қарши муросасиз баҳсларда чинакам ирода ва матонат кўрсатиб, жамоамиз учун ҳал қилувчи ғалабаларни таъминлаганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман.
Айниқса, Ёқуббоевнинг ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши беллашуви ҳақиқий драматик жанг бўлди. Янги Ўзбекистон вакилининг энг қийин вазиятда ниҳоятда топқирлик билан қўллаган тактик юришларини кўриб, дунё шахмат мухлислари ҳайратдан қотиб қолди.
Яна бир мард ўғлонимиз, Жавоҳир Синдоров чемпионларга хос ўйин кўрсатиб, умумий ғалабага катта ҳисса қўшди.
Бундай йирик халқаро мусобақада биринчи марта иштирок этган Муҳиддин Мадаминов ўғлимизнинг кучли рақибларига кутилмаган зарбалар бергани ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамагани юксак баҳога муносибдир.
Шамсиддин Воҳидов Ҳиндистон, Туркия ва Венгрия вакилларига қарши муросасиз ўйинларда ўзини йўқотмасдан, муҳим очколарни олишга эришгани ҳам мухлислар хотирасида сақланиб қолади.
Бир сўз билан айтганда, терма жамоамиз аъзоларининг ҳар бири ўзига ишониб, фақат олдинга қараб борганини кўриб, Янги Ўзбекистонда қандай буюк шахмат мактаби, шахматчилар авлоди шаклланганига бутун дунё тан берди.
Мусобақаларда иккинчи таркиб билан иштирок этган жамоамиз қайд этган натижа ҳам бизни қувонтиради.
Жаҳонгир Воҳидов ўғлим кучли ирода кўрсатиб, ушбу жамоамизни совринли ўринлар сари бошлади. Испания, Англия ва Нидерландия каби давлатлар вакиллари устидан қозонилган ишончли ғалабалар унутилмас тарихга айланди.
Аёллар жамоамиз ҳам кескин курашларда ҳақиқий матонат намунасини кўрсатди. Улар АҚШ жамоаси билан тенгма-тенг баҳс олиб борганлари, 11 та турда 7 та ютуққа эришиб, ўн учинчи ўринни қўлга киритгани ҳам муҳим натижадир.
Самарқанд олимпиадасида парашахматчиларимиз ҳам улкан жасорат кўрсатиб, бундай ўйинлар тарихида биринчи марта бронза медалини қўлга киритишди. Селби қизим шахсий ҳисобда кумуш,
Абдулазиз ўғлим бронза медалига сазовор бўлгани, Аҳадхон ўғлим умуман мағлуб бўлмагани мени жуда хурсанд қилди.
Эл-юртимиз барча шахматчиларимиз тимсолида кучли билим ва ирода соҳибларини, катта-катта марраларни забт этишга қодир бўлган Янги Ўзбекистон ёшларини кўради.
Ҳеч шубҳасиз, бу юксак ғалаба барчамизга янги куч-ғайрат, руҳ ва илҳом бағишлайди, ёш авлодимиз учун чинакам ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда шахмат ривожига берилаётган доимий эътибор, йўлга қўйилган самарали тизим ва қулай шароитлар сизлар эришган натижаларни таъминлашда муҳим
✅ХОКИМ БУВА - Подписаться.