МЕҲР_ИЗЛАБ 2-БЎЛИМ
Муаллиф_Баҳорим Н_149
🍃🍃
Бир неча ойдан сўнг...
-Тоғам ва янгам ярашиб кетганидан жуда ҳам ҳурсандман.Ҳаммаси изига тушиб кетди шукр.Ойи укаларингизни оиласи тинчиб бахтли яшашяпти.Қизингиз ҳам бахтли,набирангиз ҳам яхши.Тўполончи эканлигини ҳисобга олмаса ҳаммаси жойида.Оналик бахтини ҳис қилишни жуда истагандим.Мана ниятимга етяпман.Садоқат опам айтганларидек оналик ҳиссини тарифлашга сўз йўқ экан.Жуда ёқимли ҳисларни ҳис қиляпман. -Жоним нима қиляпсан? Нодир аёлини орқасидан келиб қучганча сўради. -Ойим билан дардлашяпман. -Дардлашиб бўлган бўлсанг кел ётақол.Чарчаганинг юз кўзингдан малум. Эзозани жойидан турғизиб ётоққа ётишига ёрдамлашди Нодир. -Сен қайсарга ишлама десам ҳам гапга кўнмай ишлаяпсан ва оқибатда ўзинг қийналяпсан. -Фарзандимиз эндигина еттинчи ойга ўтяпти.Ҳали яна бир ой,йўғэ икки ой ишласам бўлади.Тўққизинчи ойда уйда ўтираман.Ҳаракатда бўлиб туришим керакку. -Бекорларни айтибсанда,саккизинчи ойга ўтсин умуман ҳеч қаерга бормайсан.Ўзи ишлашинг ҳам шартмас.Мени топганим бемалол етса,сен бўлса зерикаман,уйда сиқиламан деб ишлаяпсан. -Ростда зерикаман. Жойига жойлашиб ётиб олган Эзоза кўзларини юмди. -Майли сени айтганинг бўлиб турсинчи,фарзандимиз туғилса зерикиш нималигини билмайсан.Айтгандек ҳеч нима егинг келмаяптими?Яна ярим тунда уйғотма деб сўраб оляпман. -Йўқ емайман. Уйқусираб гапирди Эзоза.
Бир икки соат ўтиб эса Эзоза ётолмади.Жойидан секин туриб Нодирни уйғотди. -Нодир ака туринг,гўшт егим келяпти.Нодир ака қовурилган гўшт егим келяпти. -Оббо нима сени доим ярим тунда егинг келади Эзоза. -Менмас ўғлимиз ейман деса айб мендами? Йиғламсираб гапирди Эзоза. -Ўғлим,паҳлавоним сендан ётиш олди сўрадикку нима егинг келяпти деб.Нега ўша пайтда егинг келмай айнан ярим тунда егинг келади. Нодир Эзозани қорнига қулоғини қўйиб гапирди. -Иеее тепди,полвон ўғлим.Эшитди мени Эзоза,эшитди қара тепишини. -Ҳада тез айтганини қилиб гўшт қовуриб беринг бизга. -Хўпда мана кетяпман... -Мен ҳам чиқаман изингиздан беш дақиқа ухлаб олай. -Беш дақиқа деб ухлаб қолма яна,гўштни еб,кейин ухлайсан.