#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣35 нафар болажон учун унутилмас хатна тўйи ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида "Вақф" хайрия жамоат фонди ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида эзгу хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан боқувчисини йўқотган ҳамда етим 35 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказилди... ➡️ Батафсил
🗣Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлимининг маълумотига кўра, 2026 йилнинг июнь–июль ойлари давомида юртдошларимиз томонидан DOMO мобил иловаси орқали масжидларнинг коммунал харажатларини қоплашга қаратилган хайрли ташаббус фаол қўллаб-қувватланди... ➡️ Батафсил
🗣Кўкдала тумани имомлари "Хўжа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртида бўлди Имомлар билим юртининг фаолияти, талабалар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар ҳамда ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиш баробарида талабалар учун ўз ҳадяларини топширди... ➡️ Батафсил
🗣Фарғонада ёш имом-хатиблар билан маърифий мулоқот ўтказилди ...Тадбирда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этиб, ёш диний соҳа ходимлари билан самимий мулоқот ўтказди. Шунингдек, ёш мутахассислар вилоят вакиллиги ва соҳа мутасаддиларининг иш жараёни билан яқиндан танишди... ➡️ Батафсил
🗣Самарқандда имом-хатиблар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақанинг вилоят босқичи ташкил этилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланди: 1-ўрин: Абдураҳим домла Умарқулов (Самарқанд шаҳри); 2-ўрин: Сирожиддин домла Абдиев (Пастдарғом тумани); 3-ўрин: Муҳаммадбобур домла Матлабов (Ургут тумани)... ➡️ Батафсил
🗣Бухородаги масжид ва зиёратгоҳларда «Долзарб 40 кунлик» акцияси ўтказилмоқда Экологик хайрия тадбирлари доирасида ҳудудлар чиқиндилардан тозаланиб, манзаравий дарахт ва буталар парвариш қилинмоқда, зиёратгоҳлар ва масжидлар атрофи янада обод ва файзли масканларга айлантирилмоқда... ➡️ Батафсил
🗣Сурхондарё имомлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги томонидан воҳа имом-хатиблари ўртасида «Қуръон тинчликка буюради» шиори остида «Заковат» интеллектуал турнири ташкил этилди... ➡️ Батафсил
#yangiliklar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook