Тиббиёт ходимларига стаж устамаси қандай ҳисобланади ва йиллар давомида тўланмаган пулларни қайта ундирса бўладими?
@Yurist_Xizmati 5701-савол:
Savolim: Dadam 18 yildan beri farg‘ona shaxar tibbiyot birlashmasida Terapevt shifokor bo‘lib ishlab kelmoqdalar. 18 yildan beri uzluksiz ish staji uchun umuman qo‘shimcha to‘lov olmayabdilar shuni qaytarib olsak bo‘ladimi? 3 yil uchun, 5 yil uchun, 10 yil uchun alohida xisob kitob qilib to‘lanadimi agar to‘lov qilinsa ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар дадангизга узлуксиз иш стажи учун қонунчиликда назарда тутилган устама тўланмаган бўлса, уни қайта ҳисоблатиш ва ундириб олиш масаласини кўтариш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомга кўра тиббиёт ходимларига стаж учун устамалар тўланиши назарда тутилган.
Ушбу Низомнинг 6-бандида: “стаж учун устама миқдорини кўпайтириш ҳуқуқини берадиган стажни тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда — стаж тўлган кундан бошлаб амалга оширилади” деб белгиланган. Бундан ташқари, Низомнинг 7-бандига кўра: “Меҳнат ҳақи нотўғри тўлангани аниқланган тақдирда раҳбар амалдаги қонунчиликка мувофиқ хатоларни зудлик билан тузатиш ва бутун давр учун кам ҳисобланган тўловни тўлаш чораларини кўриши шарт” деб кўрсатилган.
❗️Шу сабабли, агар дадангизга ҳақиқатан ҳам стаж устамаси ҳисобланмаган бўлса, муассаса уни қайта ҳисоблаб бериши керак бўлади.
Мазкур Низомнинг 24-бандига кўра, поликлиникаларнинг ҳудудий участкалари: • терапевтлари; • педиатрлари; • тиббиёт ҳамширалари; • ўсмирлар врачлари; • оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт врачлари ва бошқа айрим тоифадаги ходимларига иш стажи учун алоҳида устамалар белгиланади. Бу устама: • дастлабки 3 йил учун — тариф ставкасининг 10 фоизи; • кейинги ҳар 2 йил учун яна 10 фоиздан қўшиб борилади; • максимал миқдор — 40 фоизгача этади. ❗️Агар дадангиз айнан “участка терапевти” сифатида ишлаган бўлса, унга айнан шу имтиёзли тартиб қўлланиши керак бўлади.
Агар у киши 24-банддаги алоҳида тоифага кирмаса, унда Низомнинг 25-банди қўлланилади. Ушбу бандга кўра врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари учун стаж устамалари қуйидагича белгиланади: • 5 йилдан 10 йилгача стаж бўлса — 5%; • 10 йилдан 15 йилгача — 10%; • 15 йилдан 20 йилгача — 15%; • 20 йилдан ортиқ бўлса — 20%. Шу сабабли агар дадангизга стаж устамаси умуман ҳисобланмаган бўлса, муассасадан: • қайта ҳисоб-китоб қилишни; • кам тўланган суммаларни тўлашни; • зарур бўлса компенсация ҳисоблашни талаб қилиш мумкин. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 319-моддасига кўра иш берувчи ходимга етказилган моддий зарарни қоплаши шарт. МК 333-моддасига кўра эса иш ҳақи ва бошқа тўловлар кечиктирилган бўлса, иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банк ставкаси асосида пулли компенсация ҳам тўлаши керак бўлади. Амалий жиҳатдан қуйидагича йўл тутиш мақсадга мувофиқ: • аввало тиббиёт бирлашмасига ёзма мурожаат қилиш; • лавозим ва стаж асосида қайта ҳисоб-китоб талаб қилиш; • рад жавоби берилса ёки жавобсиз қолдирилса — меҳнат инспекцияси ёки судга мурожаат қилиш. ✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш Расмий каналимиз: 👉 @Yurist_Xizmati 👈