Бир овоздан "Барселона" ғолиб чиққани бежиз эмас. Ростан ҳам "Барселона" айниқса ҳужумда ўта кучли ўйин кўрсатмоқда.
Оддий статистик фактлар: 6 турда 28 гол урилди (ҳар ўйинга 4.6 гол), 25.1 xG яратилди - бир ўйинга 4.18 дегани, ҳар ўйинга 7 тадан ўта хавфли вазият яратилмоқда. Барча мусобақаларда 7 ўйиндан 5 тасида 5+ гол урилган. Ҳали сентябр тугамасдан Ламин Ямал ва Рафиняда гол+пас бўйича 10+ бўлди. Даҳшат.
Ўтган йили Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида гол+пас бўйича 15 очко олгач, ниҳоят ҳужумчи эски спорт формасига қайтгани айтилган, Англия терма жамоасига ҳам жалб қилинганди. Аммо кўряпмизки, гап Рэшфордда ҳам эмас экан, у ўша ўша, шунчаки, бугунги "Барселона" олдинги чизиғида ким бўлишидан қатъи назар бу борада статистикаси юқори бўларкан. Гордонда аллақачон 4 ассист, Адайемида 2+2, ҳатто Габриел Жезус ўзига берилган 37 дақиқада 2 гол уриб улгурди.
Масалан, Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"да АПЛ даги 278 дақиқада 0.4 xG эга эга бўлди, шу позициядаги Адайеми эса 229 дақиқада 3.9 xG - 10 баробар кўп. Яъни агар Маркус айни дамда Барселонада бўлиб, Адайеми Манчестерда бўлганида, ким кўпроқ гол урган бўлишини тушундингиз. Ўртача футболчи ёмон системада жуда ёмон, яхши системада эса топ даража кўрсатиши мумкин.
Албатта, Деку жуда яхши иш олиб бормоқда, лекин ҳар қандай трансфер муваффақиятли, ҳар қандай футболчи топ бўлиб қолишининг асосий сабаби, барибир, Ханси Флик.
@aslanov_futbol