Бир вақтда «Ипсвич» - «Ливерпул» ва «Бетис» - «Реал» ўйини бўлиб ўтди ва қизиғи, биринчисининг дастлабки, иккинчисининг охирги 10 дақиқасини кўриш кифоя экан.
«Ливерпул» ҳужумчиси Александр Исак 10 дақиқада 2 гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди - меҳмонлар мавсумдаги илк ғалабасига эришдилар.
Севилядаги ўйинда эса «Реал» илк мағлубиятига учради ва охирги дақиқалар триллерга айланиб кетди. Дастлаб мезбонлар 81-дақиқада ҳисобни очишди. Кейин эса Эспининг акробатик тарзда урилган голи офсайд туфайли бекор қилинди. Ҳужумчи зарба бериш олдидан эмас, ўша ҳужум бошланиш фазасида офсайддан комбинацияда иштирок этганди.
Қўшиб берилган вақтда эса Мбаппе пеналтини амалга ошира олмади. VAR пеналтини ҳам қайта ижро этишга қарор қилишига ҳам сал қолди.
10-80 дақиқаларда эса «ПСЖ» - «Монако»ни кўриш мумкин эди. Монаколиклар сафарда ғалаба қозониб, юз фоизлик натижани давом эттирмоқда. Энрике шогирдлари уч турда ҳали ғалаба қозонишмади - икки дуранг ва мана, мағлубият.
@aslanov_futbol