⚡️ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ: Қишлоқ хўжалигига оид энг муҳим хулосалар.
Хабарингиз бор, 19 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Унда қишлоқ хўжалигига оид бир қанча масалалар муҳокама қилиниб, ҳаётга татбиқ этилиши кутилмоқда.
1. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИ КАМАЙТИРИЛАДИ.
Қорақалпоғистонда 417 минг гектар ерни суғориш учун йилига 5,7 млрд м³ сув сарфланмоқда. Йўқотишлар эса 38% — 2,1 млрд м³ ни ташкил этмоқда. «Ёнбош» ва «Эркиндарё» каналларини бетонлаш, сув иншоотлари ва артезиан қудуқлар қуриш учун 135 млрд сўм ажратилади.
2. 17 МИНГ ГЕКТАРДА ОЗУҚА ЭКИНЛАРИ ВА СУБСИДИЯ.
2027 йилда 17 минг гектарда озуқа экинлари экилади. Озуқа етиштириш учун фермерларга ҳар гектарга 500 минг сўм субсидия берилади.
3. 59 ТА СУВ НАСОСИ ЯНГИЛАНАДИ.
2027 йил 1 апрелгача Қорақалпоғистондаги 59 та сув насоси янгиланади. Бу сув таъминоти ва суғориш самарадорлигини оширишга қаратилган.
4. ЯНГИ ЕРЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ.
Қўнғирот, Беруний ва Чимбойда 2 минг гектар ер тикланмоқда. 2027 йилда яна 5 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бўзатовда эса 7,5 минг гектар ерни чорвачилик озуқа базасига мослаштириш учун 100 млрд сўм ажратилади.
5. ЧОРВАЧИЛИККА ЭЪТИБОР КУЧАЯДИ.
Чорвачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилмаётган яйлов ва ерлар ўзлаштирилади. Наслчилик ва чорвачилик лойиҳаларини кенгайтириш ҳам кун тартибига қўйилди.
6. ТАДБИРКОРЛАР УЧУН 12% ЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ.
Банкларнинг ишончли мижозлари учун 300 млрд сўмлик кредит линияси очилади. Асосий ставка 16% бўлиб, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 4 фоиз пунктни қоплаши натижасида тадбиркор учун ставка 12% гача тушади. Оилавий тадбиркорлик кредитлари ҳам 17,5%дан 12%га туширилади.
7. 47 ТА ЙИРИК ЛОЙИҲА:$7 МЛРД.
Қорақалпоғистонда умумий қиймати 7 млрд долларлик 47 та лойиҳани амалга оширишга старт берилди. Бу янги иш ўринлари, инфратузилма ва маҳаллий иқтисодиёт учун қўшимча имкониятлар яратади.
8. ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ КЕСKИН КЎПАЙТИРИЛАДИ.
2030 йилгача Қорақалпоғистонда шамол электр станцияларининг умумий қувватини 3 300 МВтга етказиш, «яшил» энергия улушини 76%га чиқариш режалаштирилган.
9. ҚОВУН ЕТИШТИРИШДА ЯНГИ ЛОЙИҲА.
Келаси баҳордан Нукус туманида 10 минг гектарда қовун етиштириш режалаштирилмоқда. Испания, АҚШ, Нидерландия ва Хитойдан навлар ҳамда мутахассислар жалб қилиниб, маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизими яратилади.
ФЕРМЕРЛАР УЧУН ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТЛАР:
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигининг кейинги босқичи асосан сув тежаш, янги ерларни ўзлаштириш, озуқа базасини кенгайтириш ва чорвачиликни ривожлантириш билан боғланмоқда.
Айниқса 17 минг гектар озуқа экинлари, 500 минг сўм/га субсидия, сув инфратузилмасига 135 млрд сўм ажратилиши фермерлар учун эътиборли йўналишлар бўлиб ҳисобланади.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉 Instagram
👉 Facebook
👉 Youtube