📢 Тестга тайёрмисиз?
«Нубувват хонадони хонимлари» китоби бўйича тест бошланди!
⚠️ Муҳим огоҳлантириш: Билим — омонат. Китобдан қараб олиш ёки сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиб жавоб белгилаш мўминга хос эмас ва бу шунчаки ўзини алдашдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизни алдаса, у биздан эмас», деганлар.
📝 Қатнашиш шартлари:
Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни фақат 1 та хабарда (битта хабар ичида жамлаб) юборинг. Бир нечта хабарга бўлиб ёзманг:
1️⃣ Исм ва фамилия
2️⃣ Телефон рақами
3️⃣ Тест жавоблари
📩 Жавобларни @Bintu_Sodiq_tanlov_bot га юборинг.
⏳ Вақт: Тест ечиш учун 20 минут берилади.
📞 Ғолибимиз билан боғланамиз.
📢 Танлов натижалари каналимизда эълон қилинади.
1. «Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз» оятлари қайси сурадан келтирилган?
А) Нур сураси
Б) Аҳзоб сураси
В) Нисо сураси
2. Расулуллоҳ алайҳиссалом Хадийжа онамизнинг тижорат карвони билан Шом сафарига чиққанларида, у зотга ким ҳамроҳлик қилган?
А) Умму Айман
Б) Майсара
В) Зайд ибн Ҳориса
3. Хадийжа онамизнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломга ҳадя қилган ғулом ким эди?
А) Билол ибн Рабоҳ
Б) Зайд ибн Ҳориса
В) Умму Айман
4. Хадийжа розияллоҳу анҳо Қурайш аёллари ичида қандай лақаб билан машҳур бўлган?
А) Сиддиқа
Б) Тоҳира
В) Муҳаддиса
5. Расулуллоҳ алайҳиссалом қайси икки аёлни дунё аёлларининг энг афзали деб таърифлаганлар?
А) Оиша ва Фотима розияллоҳу анҳумо
Б) Марям бинти Имрон ва Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳумо
В) Ҳафса ва Савда розияллоҳу анҳумо
6. Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳо Хадийжа онамиз вафотидан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссаломга уйланиш учун кимларни тавсия қилдилар?
А) Ҳафса ва Умму Салама.
Б) Оиша бинти Абу Бакр ва Савда бинти Замъа.
В) Зайнаб ва Жувайрия.
7. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳога уйланишларидан аввал бу никоҳ ҳақида қандай илоҳий ишорани кўрганлар?
А) Саҳобалар маслаҳат берганлар.
Б) Жаброил алайҳиссалом уч кеча тушларида Оиша розияллоҳу анҳони яшил ҳарир матода келтириб: «Бу сенинг бу дунё ва охиратдаги завжанг», деганлар.
В) Истихора қилганлар.
8. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо нима сабабдан «Зотун-нитоқайн» («Икки белбоғ эгаси») лақабини олган?
А) Ҳижратда икки туя етаклагани учун.
Б) Белбоғини иккига бўлиб, таом солинган мешнинг оғзини боғлагани учун.
В) Икки марта ҳижрат қилгани учун.
9. Нега Оиша розияллоҳу анҳо Шаввол ойини муборак ва бахтли ой деб билганлар?
А) Шу ойда Бадр ғазоти бўлгани учун.
Б) Шу ойда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга яшашни бошлаганлари учун.
В) Шу ойда ҳижрат қилганлари учун.
10. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо тарбиялаб вояга етказган етим қиз ким эди?
A) Ҳамна бинти Жаҳш
Б) Фурайъа бинти Асъад
В) Умму Кулсум бинти Али
11. «Хиёр» оятлари нозил бўлишига нима сабаб бўлган?
A) Сафарга чиқиш
Б) Ифк ҳодисаси
В) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари нафақа талаб қилишлари
12. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга: «Сиз аёллар Юсуфнинг соҳибаларисиз», деб нима муносабати билан айтдилар?
A) Сафар ҳақида
Б) Абу Бакрни имомликка қўйиш ҳақидаги мулоҳазалари сабабли
В) Ҳаж ҳақида
13. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Оиша онамиз ҳақида нима деганлар?
A) Биринчи муҳожира аёл
Б) Биринчи муҳаддиса аёл
В) «Узри осмондан нозил бўлган биринчи аёл»
14. Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга қаердан умрага ният қилишни буюрдилар?
A) Арафотдан
Б) Муздалифадан
B) Танъимдан
15. Оиша онамизнинг йўқолган мунчоғи сабаб таяммум ояти нозил бўлди. У мунчоқ кимдан қарзга олинган эди? Унинг қиймати қанча бўлган?
A) Умму Рувмондан, 10 дирҳам бўлган
Б) Ҳафса онамиздан, 50 дирҳам бўлган.
В) Асмо розияллоҳу анҳоники эди, у 12 дирҳам эди.
16. Оиша онамизга қарши ифкни асосан ким тарқатди?
A) Абу Суфён
Б) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул
В) Абу Жаҳл
17. Оиша онамизни Аллоҳ таоло қайси суранинг оятлари билан оқлади?
A) Бақара сураси, 1-5-оятлар
Б) Аҳзоб сураси, 5-6-оятлар
В) Нур сураси,11–21-оятлар
18. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ алайҳиссаломдан нечта ҳадис ривоят қилганлар?
А) 2210 та
Б) 2045 та
В) 1178 та
19. Қуйидаги оналаримиздан қайси бирлари тиб илми, шеърият ва фиқҳ соҳаларида кучли билим соҳиби бўлган?
А) Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо
Б) Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо
В) Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо
20. Оиша онамиз ўзларига ҳеч бир аёлга берилмаган нечта фазилат берилганини айтганлар?
А) Еттита
Б) Саккизта
В) Тўққизта
21. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо вафот этганларида неча ёшда эдилар?
А) 63 ёшда
Б) 66 ёшда
В) 70 ёшда
22. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо ҳақида қайси маълумот тўғри?
A) У кишидан 15 та ҳадис ривоят қилинган.
Б) У кишидан 5 та ҳадис ривоят қилинган ва ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хилофатларининг охирида вафот этганлар.
В) У киши ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу хилофатлари даврида шаҳид бўлганлар.
23. Ҳафса онамиз Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилишда қайси ўринда турадилар ва нечта ҳадис ривоят қилганлар?
A) Оиша, Умму Салама ва Маймуна онамиздан кейин тўртинчи ўринда турадилар ва 60 та ҳадис ривоят қилганлар.
Б) Оиша онамиздан кейин иккинчи ўринда турадилар ва 40 та ҳадис ривоят қилганлар.
В) Умму Ҳабиба онамиздан кейин бешинчи ўринда турадилар ва 80 та ҳадис ривоят қилганлар.
24. «Уммул Масокин» («Мискинларнинг онаси») деган лақабни олган онамизни топинг.
A) Зайнаб бинти Жаҳш
Б) Зайнаб бинти Хузайма
В) Маймуна бинти Ҳорис
25. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Барра (Жувайрия) бинти Ҳорисга уйланишларидаги асосий ҳикмат нима эди?
A) Бану Мусталиқ қавмининг асирларини озод қилинишига сабаб бўлиш.
Б) Қавмдан мол-мулк олиш.
В) Янги ҳарбий иттифоқ тузиш.
26. София бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳонинг маҳрлари нима бўлган?
A) Тўрт юз дирҳам
Б) Олтин тақинчоқлар
В) Исломга киришлари
27. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг никоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан никоҳни ўқиб, маҳрни берган шахс ким эди?
A) Холид ибн Саъийд ибн Осс
Б) Жаъфар ибн Абу Толиб
В) Нажоший
28. Икки буюк фақиҳ ва муҳаддис — Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ алайҳиссалом хонадонларидаги кўплаб илмларни ким орқали ўрганишган?
A) Фақат саҳобалар мажлислари орқали
Б) Опалари ва холалари Маймуна бинти Ҳорис орқали
В) Фақат масжиддаги хутбалар орқали
29. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу билан неча йил турмуш қилганлар?
A) Тўрт йил
Б) Олти йил
В) Саккиз йил
30. Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо билан ҳазрати Али розияллоҳу анҳу оила қурган вақтда уларнинг ёшлари нечада эди?
A) Али 25 ёшда, Фотима 18 ёшда
Б) Али 23 ёшда, Фотима 19 ёшда
В) Али 25 ёшда, Фотима 20 ёшда
@BintuSodiq