АПЛ раҳбари Ричард Мастерс ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш бўйича режасини танқид қилди.
«ФИФА ўзига ўзи муаммо яратди. Ташкилот ўзини ўзи йўқ қилиш тугмасини босди ва энди унинг оқибатлари топилиши керак бўлган ечимларга таъсир қилмоқда.
ФИФА жаҳон чемпионати ҳуқуқларидаги ўз улушини сотиш имкониятини умуман кўриб чиқиши керак эди, деб ўйламайман. Бу нотижорат ташкилот. Улар бу мусобақани футболнинг келажагига таянган ҳолда ўтказишлари керак. Ўйлайманки, бу ёмон ғоя ва FA (Англия футбол ассоциацияси) Жанни [Инфантино]га нисбатан тўғри позицияни эгаллади.
Менимча, янги номзод ўз дастурига ФИФАдаги ислоҳотларни ва ҳаттоки президент роли ҳамда унинг бундай нарсаларга қандай таъсир қилишини ўзгартиришни ҳам киритиши керак», — деди Мастерс.
@xayrulla_hamidov